Қадр кечаси қайси кунга тўғри келиши мумкинлиги айтилди
Ушбу кеча Рамазон ойининг охирги ўн кунининг тоқ кечаларида кутилади.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келиши мумкинлиги айтилди. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси бу ҳақда маълумот берди.
Рамазон ойининг охирги 10 ккунлиги бошланди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
21 кеча: 10 март (сешанба)дан — 11 март (чоршанба)га ўтар кечаси;
23 кеча: 12 март (пайшанба)дан — 13 март (жума)га ўтар кечаси;
25 кеча: 14 март (шанба)дан — 15 март (якшанба)га ўтар кечаси;
27 кеча: 16 март (душанба)дан — 17 март (сешанба)га ўтар кечаси;
29 кеча: 18 март (чоршанба)дан — 19 март (пайшанба)га ўтар кечаси.
