platina.uz
Иқтисод

Президентга нефт ва газ соҳасидаги ҳолат бўйича ҳисобот берилди

Йил бошидан буён 11 та янги қудуқ ишга туширилган, 20 та қудуқда таъмирлаш ишлари бажарилган. 

Президентга нефт ва газ соҳасидаги ҳолат бўйича ҳисобот берилди

Президент Шавкат Мирзиёевга нефт ва газ соҳасида белгиланган вазифалар ижросининг ҳолати юзасидан ҳисобот берилди.

Маълумки, жорий йилнинг 30 январ куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш, углеводород захираларини кенгайтириш ва тармоқни замонавий технологиялар асосида ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланганди. 23 феврал куни эса ушбу топшириқларнинг дастлабки ижроси кўриб чиқилиб, қатор қўшимча топшириқлар берилган эди.

Бугунги тақдимотда мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш жараёни яна бир бор таҳлил қилинди.

Нефт ва газ соҳасида геология-қидирув ишларини кенгайтириш, янги конларни аниқлаш, мавжуд қудуқлар самарадорлигини ошириш ва қазиб чиқариш ҳажмини барқарорлаштиришга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Бу борада соҳа раҳбарларининг жорий йил бошидан 3D сейсмик қидирув ишлари 471 квадрат километр ҳажмда амалга оширигани, 11 та янги қудуқ ишга туширилгани, 20 та қудуқда таъмирлаш ишлари бажарилгани ва 5 та технологик тадбир амалга оширилгани тўғрисидаги маълумоти кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, соҳада операцион самарадорликни ошириш, корхоналарнинг харажатларини мақбуллаштириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш бўйича ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари белгиланган вазифалар ва режалаштирилган чора-тадбирлар ижросини аниқ ҳисоб-китоб ва қатъий интизом асосида таъминлашни давом эттириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid