Нигорахон Юнусова Андижон вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди
У аввал Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Андижон филиали директори вазифасида фаолият олиб борган.

Андижон вилоят ҳокимига ўринбосар тайинланди.
Юнусова Нигорахон Юсупжоновна Андижон вилоят ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Юнусова Нигорахон Юсупжоновна 1981 йилда Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида туғилган. 2003 йилда Фарғона давлат университетини (сиртқи) тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби Андижон филиали директори вазифасида фаолият олиб борган.
Аввал бу лавозимда Гулнора Аҳмедова ишлаб келган.
