Жасур Турсунов Қарши тумани ҳокими этиб тайинланди
Тайинловга қадар у Чироқчи тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жасур Турсунов Қарши тумани ҳокими этиб тайинланди.
Бугун халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар Турсунов Жасур Санжаровични Қарши тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.
Жасур Турсунов - 1979 йил Касби туманида туғилган. У Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Тайинловга қадар у Чироқчи тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди. Фаолияти давомида Миришкор ва Шаҳрисабз туманлари прокурори вазифасида ҳам ишлаган.
Қарши туманини шу пайтгача Зойир Алиқулов бошқариб келаётганди.
