platina.uz
Жамият

Наманганда тадбиркордан 100 минг доллардан ошиқ пул талаб қилган солиқчи ушланди

У ҳокимлик захирасида бўлган ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган 10 гектар ер майдонини келгусида сайёҳлик маскани ташкил этиши учун ажратиб беришни ваъда қилган. 

Наманганда тадбиркордан 100 минг доллардан ошиқ пул талаб қилган солиқчи ушланди

Солиқ инспекцияси ходимининг ноқонуний ҳаракати фош этилди.

Фарғона вилояти Фарғона тумани солиқ инспекциясининг бош инспектори юқори лавозимда ишловчи танишлари имконияти орқали, мазкур туман ҳокимлиги захирасида бўлган ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган 10 гектар ер майдонини наманганлик тадбиркорга келгусида сайёҳлик маскани ташкил этиши учун ажратиб бериш эвазига 95 минг АҚШ доллари ҳамда ер майдони тоифасини ўзгартириб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари (жами 101 минг АҚШ доллари) талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигининг Наманган вилояти бўйича бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Янги Наманган туманида ўтказилган тезкор тадбирда, бош инспектор олдиндан 20 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввал Яшнободда ҳоким ёрдамчиси ва ҳокимият бўлинма раҳбари қўлга олинганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid