platina.uz
Жамият

Тошкентда канал қирғоқларини мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ учун салкам ярим млрд сўм ажратилади

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг қарори эълон қилинди. 

Тошкентда канал қирғоқларини мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ учун салкам ярим млрд сўм ажратилади

Тошкент канал қирғоқларини мустаҳкамлаш ва боғ учун салкам ярим млрд сўм ажратилади.

“Катта Толариқ” каналнинг 1-босқичи Миробод тумани, Фарғона йўли кўчасидан Янги Қўйлиқ кўчасигача бўлган 1,91 км қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ва сайилгоҳ ташкил этиш ишларини амалга оширилади. Бу ҳақда 6 март куни Тошкент шаҳар ҳокими қарори эълон қилинди.

Объектда лойиҳалаш ва қурилиш ишларини олиб бориш бўйича буюртмачи этиб – Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси белгиланди. Мазкур объектнинг лойиҳалаш ишлари учун 490,0 млн сўм маблағ ўтказиб берилади.

Қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов зиммасига юкланган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid