platina.uz
Жамият

Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади

Республика шимолида ҳарорат кечалари 7-10 даража совуққача пасайиши мумкин. 

Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади

Ўзбекистонда яқин кунларда ҳаво ҳарорати пасайиши кутиляпти. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.

Жорий йилнинг 9-12 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

9-11 мартда Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади) бўлади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

10-12-март кунлари ҳаво ҳарорати: республика шимолида кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача, қолган ҳудудларда 11-12-мартда: кечалари 0-3 даража совуққача, кундуз кунлари 2-5 даража илиққача пасаяди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid