platina.uz
Жаҳон

Озарбайжон Эрондан дипломатик корпусини тўлиқ олиб чиқади

Бу Озарбайжоннинг Нахчиван шаҳрига дрон ҳужуми билан боғлиқ. Ҳужум Эрон ҳудудидан уюштирилгани айтилган. 

Озарбайжон Эрондан дипломатик корпусини тўлиқ олиб чиқади

Озарбайжон ўзининг дипломатик ходимларини Эрондан олиб чиқишга қарор қилди. Бу иш аллақачон бошланган, деди Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов.

"Озарбайжон президенти Илҳом Алиев дипломатик ходимларини бутунлай олиб чиқишга қарор қилди", деди дипломат. "Бу Теҳрондаги элчихонага ҳам, Табриздаги бош консулликка ҳам тегишли."

Кеча Озарбайжоннинг Нахчиван шаҳрига дрон ҳужум қилди. Халқаро аэропорт терминалига ҳам зарар етди. Озарбайжон расмийлари дронлар Эрон ҳудудидан учирилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқладилар.

Президент Алиев бу воқеани "террористик ҳужум" деб атади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан суҳбатда мазкур ҳужумни қоралади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid