platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон Озарбайжон ҳудудига дрон зарбасини "қабул қилиб бўлмас ҳолат" деб атади

Мазкур ҳужум натижасида Нахчиванда тинч аҳоли жабр кўрган ва фуқаролик инфратузилмасига зарар етказилган.

Ўзбекистон Озарбайжон ҳудудига дрон зарбасини "қабул қилиб бўлмас ҳолат" деб атади

Ўзбекистон Озарбайжон ҳудудига дрон зарбасини "қабул қилиб бўлмас ҳолат" деб атади. Бу ҳақда икки давлат ТИВ раҳбарлари мулоқотида айтилади.

2026 йил 5 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Суҳбат давомида озарбайжонлик ҳамкасб Нахчиван Автоном Республикасига нисбатан учувчисиз учиш аппаратлари орқали амалга оширилган ҳужум билан боғлиқ ҳолат юзасидан батафсил маълумот берди. Мазкур ҳужум натижасида тинч аҳоли жабр кўргани ва фуқаролик инфратузилмасига зарар етказилгани қайд этилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон томони мазкур учувчисиз учиш аппаратлари орқали амалга оширилган ҳужумлар юзасидан жиддий хавотир билдирди. Халқаро ҳуқуқ принципларига зид бўлган, бошқа давлатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузадиган бундай ҳаракатлар мутлақо қабул қилиб бўлмаслиги таъкидланди.

Ўз навбатида Эрон томони Озарбайжонга тушган дронга алоқаси йўқлигини билдирди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid