Одилжон Тожиев Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси этиб сайланди
У давлат бошқаруви тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган. Жумладан, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатида ишлаган.

Одилжон Фотиҳжон ўғли Тожиев Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси этиб сайланди.
Одилжон Тожиев давлат бошқаруви тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
Жумладан, у Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Қонунчилик палатаси Спикерининг рақамли ривожланиш ва ахборот сиёсати масалалари бўйича ўринбосари сифатида кўп йиллар иш олиб борган.
У жамоатчилик билан фаол ишлайдиган, ОАВ соҳасидаги қонунчиликни чуқур биладиган, ахборот сиёсати ва рақамли ривожланиш йўналишларида катта тажрибага эга мутахассис сифатида танилган.
Эслатиб ўтамиз, аввал мазкур вазифада Шерзодхон Қудратжўжа ишлаб келганди.
