platina.uz
Жамият

Кўп квартирали уйларни қуришда қатор тамойиллар жорий этилади

Тошкент шаҳрида яшил ҳудудларни кенгайтириш, ҳар бир туманда биттадан экобоғ барпо этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. 

Кўп квартирали уйларни қуришда қатор тамойиллар жорий этилади

Кўп квартирали уйларни барпо этишда комплекс қурилиш тамойиллари жорий этилади.

“Кўп квартирали турар жой мажмуаларини қуришда комплекс қурилиш механизмларини жорий этиш ва шаффофликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–73-сон, 24.02.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан 2028 йил 1 мартга қадар эксперимент тариқасида белгиланган ер участкаларида кўп квартирали уйларни комплекс қурилиш механизмлари асосида қуришни назарда тутувчи “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–29-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган инвестиция компаниялари тегишли ҳудудларда комплекс қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш учун масъул ташкилот сифатида фаолият юритади.

Ҳудудларда яшил боғлар, экопарк ва хиёбонларни барпо этиш Инвестиция компаниялари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади, бунда:

- мазкур мақсадлар учун тегишли ҳудудларда давлат мулки объектлари ва ер участкаларини сотишдан маҳаллий бюджетга тушадиган маблағларнинг 10 фоизи, шунингдек, маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг камида 5 фоизи мақсадли йўналтирилиши кўзда тутилади;

- Тошкент шаҳрида яшил ҳудудларни кенгайтириш, ҳар бир туманда биттадан экобоғ барпо этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

2027 йил 1 январдан кўп квартирали уйларнинг қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун белгиланган тартибда “Шаффоф қурилиш” тизимида бериладиган рухсатнома “Uy-joy” ягона рақамли урбанизация платформасида идоралараро интеграция асосида автоматик равишда шаклланади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid