Эрон 500 нафар АҚШ аскари ҳалок бўлганини маълум қилди
Қўшма Штатлар ҳужумлар бошланганидан бери қарийб 2 миллиард долларлик ҳарбий техника йўқотган.

Эрон миллий хавфсизлиги Олий кенгаши котиби Али Ларижонийнинг таъкидлашича, мамлакат билан можаро пайтида 500 дан ортиқ АҚШ аскари ҳалок бўлган.
"Энди ҳисоблайлик: 500 дан ортиқ АҚШ аскари ҳалок бўлди, ким устун - АҚШми ёки Исроилми?", деб ёзди Ларижоний Х ижтимоий тармоғида.
АҚШ ва Исррил биргалик эса 680 нафардан ошиқ аскар йўқотган. Шу билан бирга Эронда мингдан ошиқ киши ҳалок бўлди.
Anadolu хабар беришича, сунъий йўлдош тасвирларига кўра, Қўшма Штатлар Эронга қарши ҳужумлар бошланганидан бери қарийб 2 миллиард долларлик ҳарбий техникани йўқотган.
Эслатиб ўтамиз, 28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эрондаги нишонларга зарба беришни бошладилар. Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий нишонларига зарбалар бериш билан жавоб қайтармоқда.
