platina.uz
Жамият

ТОП-300 таликка кирган университетларда ўқимоқчи бўлганларга таълим кредити берилади

Кредит 1 ўқув йили учун 20 минг АҚШ долларигача миқдордаги эквивалентда миллий валютада ажратилади.

ТОП-300 таликка кирган университетларда ўқимоқчи бўлганларга таълим кредити берилади

Ҳукуматнинг 2 мартдаги қарори билан “Хорижий олий таълим ташкилотларида ўқиш истагидаги ёшлар ва педагог ходимларга таълим кредитини ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан имтиёзли таълим кредитини ажратиш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, таълим кредити қуйидаги талабларга жавоб берадиган ёшлар (30 ёшдан ошмаган, шу жумладан, 30 ёшда бўлган) ва педагогларга ажратилади:

  • QS (Quacquarelli Symonds) ёки THE (The Times Higher Education) бўйича ТОП-300 таликка киритилган хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган;
  • Ўзбекистон фуқароларига.

    Кредит уларнинг бакалавриат ҳамда магистратура дастурларида таълим олишлари учун ажратилади.

Кредит 1 ўқув йили учун 20 минг АҚШ долларигача миқдордаги эквивалентда миллий валютада ажратилади.

Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Кредит олувчи банкка мурожаат қилишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • ариза;
  • шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
  • таклифнома-хат (1-курслар учун);
  • академик ўзлаштириш натижалари (2-курсдан бошлаб);
  • тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича шартнома ҳамда олий таълим ташкилотининг банк реквизитлари кўрсатилган инвойс;
  • биргаликда қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромадлари юзасидан маълумот;
  • меҳнат дафтарчасидан кўчирма (30 ёшдан ошган педагоглар учун).

Таълим кредити ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида белгиланади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid