Қорақалпоғистонда иккита янги вазир тайинланди
Уларнинг бири туман ҳокими, иккинчиси Жўқорғи кенгес аппаратида сектор бошлиғи бўлиб ишлаган.

Қорақалпоғистонда иқтисодиёт ва молия вазири ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири лавозимларида ўзгариш бўлди.
Шамуратов Атамурат Шамунович Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тайинланган.
У тайинловга қадар Жўқорғи Кенгес аппаратининг инвестициялар, кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сектори бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Олдинги вазир Ерлепесов Нуруллан Умирзакович лавозимидан озод этилган. У 2025 йил январда тайинланганди.
Шунингдек, Айтбаев Камилжан Курбанбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланган.

Бунга қадар у Тахиатош тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган. Аввалги вазир Кайпов Дарябай Жаксибаевич 2024 йил октябрда тайинланган эди.
