Қатарда 11 ёшли ўзбек боласи ҳалок бўлди
Яқин Шарқдаги вазият туфайли у оиласининг розилиги билан ўша мамлакатда дафн этилган.

Тошкентда туғилган 11 ёшли М.А. Қатардаги йўл-транспорт ҳодисасида вафот этди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Қатардаги Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари ҳалок бўлган болакайнинг дафн маросимини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатган.
Марҳумнинг оила аъзоларига ҳам ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилгани ва дафн маросимлари улар билан яқин ҳамкорликда ҳал қилингани айтилган.
Минтақадаги мавжуд вазиятни, шунингдек, транспорт ва логистика билан боғлиқ амалдаги чекловларни ҳисобга олган ҳолда, оиланинг розилиги билан марҳумнинг жасади барча миллий ва диний анъаналарга мувофиқ Қатарда дафн этилган.
