Президент судья аёлларни тақдирлади
Улар орасида Конституциявий суд, Олий суд судьялари ва ҳудудий вакиллар бор.

Президентнинг "10 март – Халқаро аёл судьялар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисидаги" фармони эълон қилинди.
Унга кўра, қуйидагилар мукофотланди:
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Астанова Умсун - Ўзбекистон суд органлари фахрийси
«Дўстлик» ордени билан
Балкибаева Жанагул Исмайловна - Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси
«Мардлик» ордени билан
Рабиева Мухаббат Миржалиловна - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси
«Жасорат» медали билан
Ешназарова Гулистан Алланазаровна - Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси
Шамсутдинова Эльза Рифовна - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Асранова Гулнорахон Абдурасуловна - Андижон вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси
Болтаходжаева Ирода Абдукаримовна - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси
«Шуҳрат» медали билан
Аймаганбетова Жанат Бисенбаевна - Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг судьяси
Дусматова Маҳсуда Мусурмоновна - Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси
Юлчиева Сохибахон Қодиржоновна - Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти Янгиқўрғон туманлараро судининг раиси.
Аввалроқ Президент байрам муносабати билан бир гуруҳ аёлларни мукофотлаганди.
Шунингдек, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари рўйхати ҳам эълон қилинди.
