Навоийдаги ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди
Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокатга қувиб ўтиш қоидаларини бузиш сабаб бўлган.

Навоий вилоятининг Конимех туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этган. Бу ҳақда "Миллар" дастурида хабар берилди.
Ҳодиса 22 феврал куни юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокатга қувиб ўтиш қоидаларини бузиш сабаб бўлган.
Навоий вилояти ИИБнинг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида 2 фуқаро воқеа жойида, яна 2 киши эса шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
