platina.uz
Жамият

Фан арбоби Сарвар Қодиров вафот этди

У автотрактор двигателлари ва автомобил транспорти эксплуатацияси йўналишида илмий мактаб яратган етук олим сифатида эътироф этилган.

Фан арбоби Сарвар Қодиров вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Сарвар Муқаддирович Қодиров 86 ёшида вафот этди.

Сарвар Қодиров 1940 йил 11 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1962 йилда Тошкент политехника институтини тамомлаб, меҳнат фаолиятини шу даргоҳда ассистент сифатида бошлаган. Кейинчалик Москва автомобил институтида стажёр-педагог ва аспирант бўлиб фаолият юритган.

Фаолияти давомида Тошкент автомобил йўллар институтида доцент, кафедра мудири, профессор, ўқув ишлари бўйича проректор, 1995-2005 йилларда эса ректор лавозимларида ишлаган. Автотрактор двигателлари ва автомобил транспорти эксплуатацияси йўналишида илмий мактаб яратган етук олим сифатида эътироф этилган.

2003 йилда қизи Ойдин Қодирова билан ҳаммуаллифликда русча-инглизча автомобил ва трактор луғатини тузган. Мазкур луғат Россия техника олийгоҳларида қўлланилмоқда.

57 йилдан ортиқ илмий-педагогик фаолияти давомида кўплаб дарслик ва ўқув қўлланмалар яратган. Асарлари Россия ва Ҳиндистондаги таълим муассасаларида ҳам фойдаланилмоқда. Шунингдек, 40 га яқин рисола, очерк, қисса ва романлар муаллифи бўлиб, айрим асарлари хорижий тилларда нашр этилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid