5 та вилоятга суд раислари тайинланди
Бу ҳақда Президентнинг 2026 йил 3 мартда тегишли фармойишлари имзоланган.

Президентнинг 3 мартдаги тегишли фармойишлари билан 5 та вилоятда суд раислари тайинланди.
Жумладан:
- Мирзаев Адхамжон Акрамович – беш йил муддатга Андижон вилояти суди раиси;
- Толлибаев Камолиддин Суннатович – судялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти суди раиси;
- Ражабов Дилшод Мажидович – судялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти суди раиси;
- Элмуродов Анвар Нормуратович – судялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти суди раиси;
- Байзаков Толиб Сайдуллаевич – судялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти суди раиси лавозимига тайинланган.
