Эронга ҳужум сабаб камида 555 киши ҳалок бўлди
Тахминан 100 минг қутқарувчи зарар кўрган ҳудудларга узлуксиз гуманитар ёрдам кўрсатишга сафарбар этилган.

Исроил ва АҚШ зарбалари сабаб камида 555 эронлик вафот этди.
Эрон Қизил Ярим Ой жамиятининг Телеграм каналига кўра, ҳозиргача АҚШ ва Исроилнинг ҳужумларида камида 555 киши ҳалок бўлган.
"131 та шаҳар ва туманларга ҳужум қилинган, натижада камида 555 ватандош ҳалок бўлган", дейилади баёнотда.
Қизил Ярим Ой вакиллари таъкидлашича, тахминан 100 000 қутқарувчи зарар кўрган ҳудудларга узлуксиз гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этмоқда.
28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлади. Тел-Авив ҳужумларнинг мақсади Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш эканлигини айтди. АҚШ президенти Доналд Трамп ўз навбатида Эрон денгиз флоти ва мудофаа саноатини йўқ қилиш ниятини эълон қилди ва мамлакат фуқароларини режимни ағдаришга чақирди.
1 март куни эса Эрон телевидениеси Олий Раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ўлимини эълон қилди.
