Эронда қолган ўзбекистонликлар Туркманистон орқали олиб чиқилади
Фуқароларни "Сарахс" чегара назорат-ўтказиш пунктида кутиб олиш учун Ўзбекистон элчихонаси ходимлари ва автомашиналари сафарбар қилинган.

Эронда қолган ўзбекистонликлар Туркманистон орқали олиб чиқилади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрондан Туркманистон ҳудуди орқали мамлакатга қайтаётган фуқароларга ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмоқда. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штаби ва ваколатли ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.
Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси билан доимий алоқа ўрнатилган. Фуқароларни “Сарахс” Туркманистон–Эрон чегара назорат-ўтказиш пунктида кутиб олиш учун элчихона ходимлари ва автомашиналари сафарбар қилинган.
Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчихонаси ходимларининг алоқа маълумотлари:
+993 64 78-04-44 – Жасур Ашуров
+993 64 99-34-58 – Жамшид Буриев
+993 62 20-49-56 – Жасур Ахмедов (консул).
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Али Хоманаийнинг вафоти сабаб ҳамдардлик билдирганди.
