Эпштейн можароси: Билл Клинтон Конгрессда кўрсатма берган илк собиқ президентга айланди
Клинтон Жеффрей Эпштейннинг жиноятларига алоқадорлигини қатъиян рад этди. Собиқ президент кўрсатмалари фонида демократлар Доналд Трампни ҳам Эпштейн иши бўйича сўроққа чақиришни талаб қилиб чиқди.

АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон Вакиллар палатаси назорати қўмитаси тингловида Жеффрей Эпштейннинг жиноятларига алоқадорлигини қатъиян рад этди.
У марҳум молиячи билан алоқани унинг жиноий фаолияти аниқланишидан анча олдин тўхтаганини даъво қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон Вакиллар палатаси назорати қўмитаси тингловида Жеффрей Эпштейннинг жиноятларига алоқадорлигини қатъиян рад этди.
Унинг сўзларига кўра, молиячи билан алоқа унинг жиноий фаолияти аниқланишидан анча олдин тўхтаган.
"Мен ҳеч нарса кўрмадим ва ҳеч қандай ёмон иш қилмадим. Агар у нима қилаётганини озгина билсам, нафақат унинг самолётида учмасдим, балки уни ўзим расмийларга топширган бўлардим", деди Клинтон.
Клинтон шунингдек, рафиқаси Ҳиллари Клинтоннинг чақирув қоғозини адолатсиз деб атади ва у ҳеч қачон Эпштейннинг мулкига ташриф буюрмаганлигини таъкидлади. Клинтон вақт ўтиши билан у барча тафсилотларни эслай олмаслиги мумкинлигини, аммо қасам ичган ҳолда, фақат мантиқий ва тасдиқланган фактларни тақдим этишни, тахминлардан қочишни ният қилганини таъкидлади.
Демократлар Билл Клинтоннинг Конгрессга келиб кўрсатма бериши катта омил эканини айтмоқдалар. Энди улар худди шу асос билан Доналд Трампни ҳам Эпштейн иши бўйича сўроққа чақиришни талаб қилишяпти.
Билл Клинтон ўз баёнотида "Ҳеч ким қонундан устун эмас, айниқса президентлар" деб таъкидлаб, бу билан билвосита амалдаги президент Трампга ишора қилган.
CNN илгари ҳужжатли далиллар Билл Клинтоннинг Жеффрей Эпштейн билан ўзаро муносабатларининг яқин табиатига ишора қилишини таъкидлаган эди. CNN шарҳига кўра, Билл Клинтон Эпштейннинг шахсий самолётида камида 16 марта учган. Бундан ташқари, Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган иш материалларида собиқ президентнинг аёллар билан тушган фотосуратлари, шунингдек, унинг Эпштейн ва Гислейн Максвелл билан тушган фотосуратлари мавжуд.
