platina.uz
Жамият

Айрим ҳудудларда боғча тўловлари камайтириб берилади

Қорақалпоғистонни 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қарор эълон қилинди. 

Айрим ҳудудларда боғча тўловлари камайтириб берилади

Айрим ҳудудлар аҳолисига боғча пули камайтириб берилади.

Қорақалпоғистон Республикасини 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва келгуси йиллар учун мўлжалланган дастурларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–70-сон, 21.02.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 апрелдан маъмурий бошқарув жиҳатдан Нукус шаҳри таркибига кирувчи “Қаратау” ва “Бестобе” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолисига давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўловига 50 фоиз камайтирувчи коэффициентлар қўлланилади.

Шунингдек, майдони 5 минг квадрат метрдан юқори бўлган савдо комплекслари ва меҳмонхона (жойлаштириш воситалари) хизматлари бўйича мазкур ҳудудда фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорларга 2027 йил 1 январдан 2040 йил 1 январга қадар ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкалари 90 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланилади.

2028 йил 1 январга қадар:

- Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган тижорат банкларининг балансида бўлган мол-мулк объектлари бозор нархида қайта баҳоланиб, 10 йил давомида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри реализация қилинади;

- реализация қилинган мол-мулк объектлари бўйича тузилган олди-сотди шартномаларига мувофиқ тўловлар 6 ой ичида тўлиқ тўланганда шартнома қийматининг 25 фоизига тенг миқдорда чегирмалар берилади.

Шунингдек, қарорга кўра Қўнғирот, Чимбой, Беруний, Бўзатов ва Қонликўл туманларида чорва озуқасини етиштириш, сақлаш, қадоқлаш қувватларини ишга тушириш ва аҳолига етказиб бериш тизими йўлга қўйилади.

2026 йил якунига қадар Беруний туманида йиллик қуввати 36 минг тонна бўлган чорва ва балиқ озуқасини ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий Агромажмуа лойиҳаси ишга туширилади.

2026 – 2028 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида 10 минг гектар ер майдонларида чорва озуқаси етиштириш чоралари кўрилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid