platina.uz
Жаҳон

АҚШ, Исроил ва Эрон уруши: воқеалар ривожи

Platina.uz Эрондаги воқеаларни онлайн ёритиб борди.

АҚШ, Исроил ва Эрон уруши: воқеалар ривожи

Айни пайтда Эронда нотинчлик кузатиляпти. Исроил ҳаводан пойтахт Теҳронга ҳужумлар уюштирмоқда.

Platina.uz Эрондаги воқеаларни онлайн ёритиб боради. Саҳифани янгилаб туринг.

-----------------
Исроил ва Эрон ҳаво ҳудуди фуқаролик парвозлари учун ёпилди.

-----------------

Эрон олий раҳбари Хоманаий мамлакатдан чиқиб кетгани айтилмоқда.

-----------------

Исроилнинг Эронга қарши операцияси АҚШ билан мувофиқлаштирилган эди, деб маълум қилди Исроил мудофаа расмийси Рейтерс агентлигига.

Расмийнинг қўшимча қилишича, операция бир неча ойдан бери режалаштирилган эди ва ишга тушириш санаси бир неча ҳафта олдин белгилаб қўйилган эди.

-----------------

Исроил ҳужумидан кейин Эронда мобил алоқа хизматлари узилди.

-----------------

АҚШ расмийси АҚШнинг Эронга қарши ҳужумлари бошланганини тасдиқлади.

-----------------

Қатардаги АҚШ элчихонаси барча ходимлар учун жойида бошпана бўлиши кераклиги ҳақида огоҳлантириш жорий этди ва барча америкаликларга кейинги огоҳлантиришгача шундай қилишни тавсия қилади.

-----------------

Ироқ транспорт вазирлигига кўра, Эронга қарши олдиндан огоҳлантирувчи ҳужум уюштирганидан сўнг, мамлакат миллий ҳаво майдонини ёпганини маълум қилди, деб хабар беради мамлакат давлат ахборот агентлиги.

-----------------

АҚШ расмийси Рейтерс агентлигига берган интервюсида Эронга қарши ҳаво ва денгиз орқали ҳужумлар уюштирилишини маълум қилди.

-----------------

Эрон расмийси Рейтерс агентлигига берган интервюсида, Теҳрон қасос олишга тайёрланмоқда ва жавоб кескин бўлиши кутилмоқда.

-----------------

АҚШ Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошлади — Доналд Трамп.

-----------------

Қатар ва Баҳрайндаги АҚШ элчихоналари ўз ходимларига бошпана излашни айтишди ва АҚШ фуқароларига ҳам шундай қилишни маслаҳат беришди.

Элчихоналар баёнотида "барча ходимлар учун бошпана жорий этаётганликлари" айтилган.

"Биз барча америкаликларга кейинги хабарнома берилгунга қадар шундай қилишни тавсия қиламиз. Уйингизда ёки бошқа хавфсиз бинода хавфсиз жой топинг", дейилади баёнотларда.

-----------------

Трамп: АҚШ Эроннинг ракета саноати ва денгиз флотини йўқ қилади.

-----------------

АҚШ расмийси Вашингтон Эронга қарши кўп кунлик операция ўтказиши кутилганини айтди.

-----------------

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошлардан хавфсизлик чораларини кучайтириш ва Исроил фронторти қўмондонлиги кўрсатмаларига қатъий амал қилишни сўради.

-----------------

Москва транспорт вазирлиги Россия авиакомпаниялари Эрон ва Исроилга рейсларни тўхтатганини маълум қилди.

Вазирлик Форс кўрфази мамлакатларига хавфсиз парвозларни таъминлаш учун муқобил парвоз йўналишларини олдиндан ишлаб чиққанини қўшимча қилди.

Масофаларнинг узоқлашиши туфайли парвоз вақти ортади, дейилади хабарда.

-----------------

Эрон давлат оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Эрон президенти Маъсуд Пезешкиан соғ-саломат.

-----------------

"Эронликларга озодлик соатлари яқинлашиб қолди", деди Доналд Трамп.

-----------------

Исроилнинг шимолий ҳудудларида сиреналар янграмоқда, аҳоли огоҳлантириляпти.

-----------------

Исроил шмиолида портлашлар содир бўлди.

-----------------

Манбаларга кўра, Қатардаги АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Ал-Удеид базасидан ходимлар эвакуация қилинмоқда.

Ал-Удеид Яқин Шарқдаги энг йирик АҚШ базаси бўлиб, унда 10 мингга яқин аскар жойлашган.

-----------------

Иордания пойтахти Амманда сиреналар янгради.

-----------------

Уммон авиакомпанияси минтақадаги ўзгаришлар туфайли Бағдодга парвозларни вақтинча тўхтатди.

-----------------

Эрон ва Исроил ҳаво ҳудудларининг ёпилиши (дастлабки маълумотларга кўра, Тошкент вақти билан соат 11:30 дан 17:00 гача) муносабати билан бир нечта авиарейслар жўнаш аэропортларига қайтишга мажбур бўлди - UZBEKISTAN AIRPORTS.

-----------------

Эрон ҳам Исроилга ҳаводан ракеталардан ҳужум бошлади.

-----------------

АҚШ флоти жойлашган Баҳрайнда фавқулодда вазиятлар сиреналари янгради.

-----------------

Lufthansa Тел-Авив, Байрут ва Уммонга парвозларни тўхтатди.

-----------------

Африка Иттифоқи "шошилинч равишда кескинликни пасайтириш"га чақирмоқда.

-----------------

Эрон аҳли воқеаларни кузатиб турибди.

-----------------

Wizz Air Исроил, Дубай, Абу-Даби ва Амманга парвозларни 7 мартгача тўхтатди.

-----------------

Баҳрайннинг Манама шаҳрида портлашлар эшитилди.

-----------------

Air France Тел-Авив ва Байрутга рейсларни бекор қилди.

-----------------

Баҳрайн АҚШ денгиз флотининг 5-флоти штаб-квартираси ракета ҳужумига учраганини маълум қилди.

-----------------

Россия АҚШ ва Исроилнинг "тажовузи" туфайли фуқароларини Эронни тарк этишга чақирди.

-----------------

АҚШнинг Амман(Иордания)даги элчихонаси ходимлар ва фуқароларни бошпана топишга чақирди.

-----------------

АҚШнинг Баҳрайн, Кувайт ва БААдаги ҳарбий базалари ҳаводан ҳужумга учради.

-----------------

Исроил Эрон ғарбидаги ҳарбий нишонларга кенг кўламли ҳужумлар уюштирди.

-----------------

Ироқдаги Эрон тарафдорлари жойлашган база "бомбардимон" қилинди.

-----------------

Сурия ҳаво ҳудуди қисман ва вақтинча ёпилди.

-----------------

АҚШ Эронга зарба бериш билан "ҳақиқий юзини" кўрсатди – Россиянинг собиқ президенти Медведев.

-----------------

Ар-Риёд ва Абу-Дабида кучли портлашлар эшитилди.

-----------------

АҚШ ҳужум вақтида Покистон авиабазаси ва ҳаво йўлларидан фойдаланмоқда.

Image

-----------------

АҚШ давлат департаменти Эрондаги фуқароларига "кейинги хабарнома берилгунга қадар" ўз жойларида бошпана топишни маслаҳат берди.

-----------------

Австралия Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш учун АҚШ ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

-----------------

Буюк Британия АҚШ-Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро "кенгроқ минтақавий можаро"га айланишини истамаслигини айтди.

-----------------

Европа Иттифоқи Эрондаги воқеаларни "хавфли" деб атади ва тинч аҳолини ҳимоя қилишга чақирди.

-----------------

АҚШ президенти Доналд Трамп бугун яна халққа мурожаат қилиши кутилмоқда.

-----------------

Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги Баҳрайн, Кувайт, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларидаги Британия фуқаролари ракета ҳужумлари ҳақида хабарлар туфайли зудлик билан ўзларига бошпана топишлари кераклигини айтди.

-----------------

Бирлашган Араб Амирликлари Эрон ракета ҳужуми оқибатида шрапнел парчаларидан 1 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

-----------------

Саудия Арабистони БАА, Баҳрайн, Қатар, Кувайт ва Иорданияга қарши "Эрон тажовузи"ни қоралади.

-----------------

Доналд Трамп, Пентагон раҳбари Пит Хегсет ва штаб бошлиқлари қўмитаси раиси генерал Ден Кейн АҚШнинг Эрондаги операциясини президент Трампнинг Флорида штатидаги Мар-а-Лаго курортидан биргаликда кузатиб боришмоқда.

-----------------

Turkish Airlines 10 та давлатга парвозларини вақтинча тўхтатди.

-----------------

Эрон жанубидаги қизлар мактабида беш ўқувчи ҳалок бўлди.

-----------------

Бирлашган Араб Амирликлари Эроннинг ракета ҳужумига жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини маълум қилди.

-----------------

Индонезия президенти Прабово Субианто Вашингтон ва Теҳрон ўртасида воситачилик қилишга тайёр, деб хабар берди ташқи ишлар вазирлиги.

“Индонезия барча томонларни вазминликка ва мулоқот ҳамда дипломатияга устувор аҳамият беришга чақиради. Индонезия ҳукумати қулай хавфсизлик шароитини тиклаш учун мулоқотни осонлаштиришга тайёрлигини билдиради ва агар иккала томон ҳам рози бўлса, Индонезия Президенти воситачилик қилиш учун Теҳронга боришга тайёр”, дейилади баёнотда.

-----------------

Яқин Шарқдаги ҳужумлар "хавфли занжирли реакция"ни кучайтирмоқда – Қизил Хоч раҳбари.

-----------------

Россия Исроилдаги фуқароларини зудлик билан мамлакатни тарк этишга чақирди.

-----------------

Покистон ташқи ишлар вазири эронлик ҳамкасбига қўнғироқ қилиб, Исломобод "Эронга қарши асоссиз ҳужумларни қаттиқ қоралашини" айтди.

-----------------

Хабарларга кўра, Қўшма Штатлар Яқин Шарқдаги қуруқликдаги ҳаво мудофаасини кучайтирган, минтақадаги кўплаб бошқариладиган ракета эсминецлари денгизда ҳаво мудофаасига шайланган.

-----------------

Эрондаги мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 24 киши ҳалок бўлди.

-----------------

Ар-Риёд, Доҳа ва Абу-Дабида янги портлашлар эшитилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid