platina.uz
Иқтисод

Президент Сурхондарё қурилиш саноати тақдимоти билан танишди

Термиз туманидаги корхонада йилига 30 минг тонна базалт хомашёсини қайта ишлаш қуввати мавжуд. Шу билан вилоятга ташриф якунланди, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. 

Президент Сурхондарё қурилиш саноати тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Термиз туманида жойлашган “Surkhon Sandwich” корхонасининг базалт маҳсулотлари ишлаб чиқариш линияси билан танишди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Сўнгги йилларда ҳар бир йирик лойиҳа ва инфратузилма объектларида энергия тежамкорлигига устувор эътибор қаратилмоқда. Шу боис, базалт хомашёси ва ундан тайёрланадиган энергия самарадор плита ҳамда қурилиш материалларига талаб ортиб бормоқда.

Шу эҳтиёждан келиб чиқиб ташкил этилган корхона қиймати 26 миллион долларга тенг. Лойиҳа доирасида йилига 30 минг тонна базалт хомашёсини қайта ишлаш қуввати яратилган. Бу 345 миллиард сўмлик тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради.

Маҳсулотлар ички бозор билан бирга Тожикистон ва Афғонистонга ҳам экспорт қилинмоқда.

Ишлаб чиқариш жараёни учун талаб этиладиган хомашёнинг 95 фоизи вилоятнинг Олтинсой туманидаги конлардан таъминланади. Корхонага Хитойнинг замонавий технологик ускуналари ўрнатилган. Бу ерда 200 кишининг доимий бандлига таъминланди.

Президент ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишар экан, маҳсулотлар сифатини янада ошириш, маҳаллийлаштириш даражасини кенгайтириш ва экспортбоп йўналишларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

Умуман, юртимизда қурилиш соҳасининг илмий асосларини мустаҳкамлаш, бунинг учун қурилиш материаллари бўйича илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари шу ерда вилоятнинг қурилиш материаллари саноати маҳсулотлари тақдимоти билан танишди.

Шу билан Сурхондарё вилоятига ташриф якунланди, Президент Тошкентга жўнаб кетди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid