platina.uz
Жамият

Президент Бойсундаги газ кони масаласига илмий ечим топилганини айтди

Кондаги авария тўхтатилади, Сурхондарё иқтисодиётига катта туртки берадиган лойиҳа бошланади. 

Президент Бойсундаги газ кони масаласига илмий ечим топилганини айтди

Сурхондарёда Президент раислигида йиғилиш давом этмоқда.

Давлат раҳбари Бойсундаги газ кони масаласига илмий ечим топилганини айтди.

Термиз – Истанбул, Термиз – Дубай йўналишларида янги рейслар қўйилиши белгиланди.

Шўрчи, Денов, Сариосиё, Шеробод ва Бойсундан кунига 100 минг одам вилоят марказига енгил машинада келиб-кетяпти. Сурхондарёга олиб келинаётган 125 та автобусни биринчи навбатда ушбу йўналишларга қўйиш топширилди.

Йил охиригача Музработдаги 56 минг аҳолига илк бор марказлашган ичимлик суви етказиб бериш лойиҳаси якунига етказилади.

Музработ, Олтинсой, Ангор, Қизириқ ва Бойсун марказларига канализация олиб бориш лойиҳаси бошланади.

“Мустақилликнинг 25 йиллиги” йирик газни қайта ишлаш мажмуасидаги технологик мураккаб масалага ҳамкорлар билан илмий ечим топилгани қайд этилди.

“Биз аварияни ҳам тўхтатамиз, Сурхондарё иқтисодиётига катта туртки берадиган лойиҳани ҳам бошлаймиз”, – деди Президентимиз.

Эслатиб ўтамиз, илк бор 2024 йил сентябрда Сурхондарёдаги конда олтингугурт гази чиқиши кузатилганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid