Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жуфтликлари аниқ бўлди
"Реал" бу мавсум ҳам "Манчестер сити"га қарши ўйнайди. ПСЖ эса "Челси"га қарши майдонга тушади.

Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жуфтликлари аниқ бўлди.
Ньон шаҳрида 2025/2026 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Унга кўра, жуфтликлар қуйидагича кўриниш олди:
ПСЖ (Пари Сен-Жермен) - "Челси"
"Галатасарой" - "Ливерпул"
"Реал Мадрид" - "Манчестер сити"
"Аталанта" - "Бавария"
"Ньюкасл" - "Барселона"
"Атлетико" - "Тоттенхем"
"Будё/Глимт" - "Спортинг"
"Байер Леверкузен" - "Арсенал".

Эслатиб ўтамиз, 1/8 финал босқичининг дастлабки учрашувлари 10-11 март кунлари ўтказилади.
Жавоб ўйинлари эса бир ҳафтадан сўнг бўлиб ўтади.
