platina.uz
Жаҳон

"Афғонистондай бўлмаслигига умид қиламиз" — Россия Трампнинг Тинчлик кенгаши ҳақида баёнот берди

АҚШ Москванинг музлатилган пуллардан кенгаш ишига 1 млрд доллар ажратиш таклифига жавоб бермаган. 

"Афғонистондай бўлмаслигига умид қиламиз" — Россия Трампнинг Тинчлик кенгаши ҳақида баёнот берди

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова АҚШ президенти Доналд Трамп ташаббуси билан тузилган Тинчлик кенгаши ҳақида гапирди.

Захаровага кўра, Трампнинг Ғазодаги можарони тугатиш бўйича кенг қамровли режаси илова қилинган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2803-резолютсиясига кўра, Тинчлик Кенгаши ҳар олти ойда БМТ Хавфсизлик Кенгашига ўз ишининг бориши ҳақида ёзма ҳисобот тақдим этиши шарт.

"Умид қиламизки, вазият Афғонистондаги миссиядаги каби бўлмайди. 20 йил ичида бир марта ҳам америкаликлар ва НАТО у ердаги фаолияти ҳақида ҳисобот бермаган.

Биз Ғазо секторида умумий нормаллашувга эришиш учун саъй-ҳаракатларни Фаластин томони билан мувофиқлаштириш муҳимлигини таъкидлаймиз", дейди у.

Россия Байден маъмурияти даврида музлатилган Россия маблағларидан Фаластин анклавидаги гуманитар ёрдам учун Тинчлик Кенгашига 1 миллиард доллар ажратишга тайёрлигини яна бир билдирган. Бироқ ҳали Вашингтондан жавоб олинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳам Тинчлик кенгашининг таъсисчи давлатларидан саналади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid