platina.uz
Жамият

Тошкентда 10-синф ўқувчиси ЙПХ инспекторини уриб юборди

У "BMW M4" русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ҳолда бошқарган. 

Тошкентда 10-синф ўқувчиси  ЙПХ инспекторини уриб юборди

Тошкентда 10-синф ўқувчиси ЙПХ инспекторини уриб юборди.

25 феврал куни соат 21:46 да 2010 йилда туғилган вояга етмаган, хусусий мактабнинг 10-синф ўқувчиси “BMW M4” русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқараётган бўлган. У Миробод тумани Миробод кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторини уриб юборган.

ЙПХ инспектори тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Бош прокуратурага кўра, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув якунларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid