"Реал" "Бенфика"дан аламини олди, "Ювентус" аламли тарзда ЕЧЛни тарк этди
Европада плей-офф ўтиш баҳслари бўлиб ўтди. Туркиянинг "Галатасарой"и кучли рақибни мусобақадан чиқариб юборди.

УЕФА Чемпионлар лигасининг плей-офф баҳсларининг ўтиш баҳслари бўлиб ўтди.
Дастлаб Аталанта" - "Боруссия" Дортмунд 4:1 ҳисоби қайд этилди. ПСЖ "Монако" билан дуранг ўйнади ва 1/8 финалга йўл олди.
"Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этди. "Ювентус" камбэкни уддалай олмади, "Галатасарой" кейинги босқичга чиқди.
Мусобақанинг нимчорак финал жуфтликлари маълум бўлди.
1/8 финал жуфтликлари билан танишинг (қуръага қадар бўлган ҳолат)
- ПСЖ — "Барселона"/"Челси";
- "Галатасарой" — "Ливерпуль"/"Тоттенхэм";
- "Реал Мадрид" — "Спортинг"/"Манчестер Сити";
- "Аталанта" — "Арсенал"/"Бавария";
- "Ньюкасл Юнайтед" — "Барселона"/"Челси";
- "Атлетико Мадрид" — "Ливерпуль"/"Тоттенхэм";
- "Будё-Глимт" — "Спортинг"/"Манчестер Сити";
- "Байер" — "Арсенал"/"Бавария".
1/8 финал ўйинларининг қуръа ташлаш маросими 27 февраль куни соат 16:00 да (Ўзбекистон вақти билан) бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумдаги 1/8 финал ўйинлари 10-11 ва 17-18 март кунлари ўтказилади.
