Нарендра Моди ижтимоий тармоқда 100 млндан ошиқ обуначи йиққан илк сиёсатчига айланди
Солиштириш учун Доналд Трампни Инстаграмда 43 миллиондан ошиқ киши кузатади.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Инстаграмда обуначилари 100 миллиондан ошган биринчи дунё етакчиси бўлди.
Times of India нашрининг ёзишича, Моди ижтимоий тармоқда ўз саҳифасини 2014 йилда яратган. Ҳозирда унинг бошқа глобал сиёсатчиларга қараганда икки баравар кўп обуначиси бор: АҚШ президенти Доналд Трамп 43,2 миллион, Индонезия президенти Прабово Субианто 15 миллион, Бразилия президенти Лула да Силва 14,4 миллион ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 11,6 миллион обуначиларга эга.
Ички миқёсда ҳам Нарендра Моди обуначилари бошқа сиёсатчилар орасида етакчилик қилади: Уттар-Прадеш бош вазири Ёги Адитянатҳ 16,1 миллион, мухолифат етакчиси Раҳул Ганди эса тахминан 12,6 миллион обуначига эга.
Статистик маълумотларга кўра, Ҳиндистон аҳолисининг 70 фоиздан ошиғи Моди сиёсатини қўллайди.
