platina.uz
Жамият

Қўқондаги портлашда бир киши ҳалок бўлди

Кўп қаватли уйлардан бирида газ портлаб, унинг оқибатида ёнғин келиб чиққан. 

Қўқондаги портлашда бир киши ҳалок бўлди

Қўқонда газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Бугун, 25 феврал куни Фарғона вилояти ФВБга "112" тизими орқали Қўқон шаҳар Бўстон МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида портлаш содир бўлиб, унинг оқибатида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, қутқарув бўлинмалари айтилган манзилга етиб боришган ҳамда бартараф этилган.

ФВВ қутқарувчилари томонидан ҳодиса оқибатларини бартараф этиш жараёнида жисмлар остидан бир нафар фуқаронинг жасади топилди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал ҳам Қўқондаги уйда газ чақнаши сабаб бир киши вафот этганди. Ҳодиса оқибатида жами 4 нафар фуқаро турли даражада куйиш тан жароҳати олди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid