Педагогика ОТМларида "Қалқон" патруллари ташкил этилади
Янги тузилма университетларда тартиб-интизом ва хавфсизликни таъминлашга кўмаклашади. Бу ҳақда тегишли низомда маълум қилинган.

Педагогика ОТМларида "Қалқон" патруллари ташкил этилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогика олий таълим ташкилотларида талабалардан иборат "Қалқон" патруллари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Янги тузилма олийгоҳларда тартиб-интизом ва хавфсизликни таъминлашга кўмаклашади. Бу ҳақда тегишли низомда маълум қилинган.
Ушбу патрулларнинг асосий вазифалари қуйидагилар:
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси: талабалар ўртасида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш ва салбий ҳолатларнинг олдини олиш, соғлом турмушни тарғиб қилиш.
Ички тартибни сақлаш: ОТМ ҳудудида, ўқув бинолари ва талабалар турар жойларида хавфсизликни таъминлашда қатнашиш.
Тезкор ахборот бериш: Шубҳали вазиятлар, хавфли ҳолатлар ёки қонунбузарликлар ҳақида масъул шахсларга дарҳол хабар бериш.
Ватанпарварлик тарғиботи: Талабалар орасида ҳуқуқий маданият ва ватанпарварлик руҳини шакллантириш. Гиёҳвандлик, психотроп моддалар иистеъмолига қарши курашиш ва бошқалар.
Низомда кўрсатилишича, патрул аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
-талабалардан ички тартиб қоидаларига риоя қилишни талаб этиш.
-тартиббузарлик ҳолатлари бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш.
-ОТМда ўтказиладиган оммавий тадбирларда хавфсизликни таъминлашда иштирок этиш.
Таъкидланишича, патрул аъзолари ўз фаолияти давомида бошқа талабаларнинг шаъни, қадр-қиммати ва шахсий ҳаёти дахлсизлигини ҳурмат қилишлари шарт.
