platina.uz
Жамият

Ҳоким ёрдамчиси 50 минг долларга ер сотмоқчи бўлганда ушланди

Тошкент вилояти Қибрай туманида тезкор тадбир ўтказилди. Ҳоким ёрдамчиси сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Ҳоким ёрдамчиси 50 минг долларга ер сотмоқчи бўлганда ушланди

Қибрай тумани ҳокимининг МФЙдаги ёрдамчиси 10 минг доллар билан қўлга тушди.

Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва қамбағалликни қисқартириш масалалари бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ёрдамчиси МФЙ биноси ёнида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 4 сотих ер майдонини ҳокимликда ишловчи танишлари ёрдамида архив ҳужжатларига сохта маълумотлар киритиш орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Жиззахда ҳокимлик бош мутахассиси пора билан ушланганди.

У ўзининг ўғлига тегишли бўлган фермер хўжалигининг 11 гектар ер майдонини сотмоқчи бўлган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid