Тошкентда 9 млн долларга ер сотмоқчи бўлганлар ушланди
Улар Юнусобод туманидаги тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган, ҳозирда тақиқда турган 2 гектар нотурар ер майдони учун 200 минг олаётганда қўлга олинган.

Ер майдонини 9 млн АҚШ долларига сотмоқчи бўлганларнинг ноқонуний ҳаракати фош этилди.
Тошкент шаҳрида яшовчи, 1953 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган аёл ўзининг 1982 й.т. таниши билан тил бириктирган.
Улар Юнусобод туманидаги тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган, лекин, ҳозирда тақиқда турган 2 гектар нотурар ер майдонини харидорга 9 млн АҚШ долларига сотишга келишган. Сўнгра мансабдор танишлари орқали барча ҳужжатларни тайёрлаб, турар жой тоифасига ўтказиб бериш эвазига олдиндан 200 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
