Ўзбекистонликлар энг кўп сафар қилаётган давлатлар эълон қилинди
Дастлабки учта ўринни қўшни давлатлар эгаллади. Қирғизистон ўзбекистонликлар энг кўп бораётган давлат деб топилди.

Ўзбекистонликлар энг кўп сафар қилаётган давлатлар эълон қилинди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ ойида 589 647 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда деярли 38,2 минг нафарга ёки 6,9 % га ошган.
2026 йилнинг илк ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:
Қирғиз Республикаси — 232 174 нафар;
Тожикистон — 98 659 нафар;
Қозоғистон — 88 012 нафар;
Саудия Арабистони — 62 655 нафар;
Россия — 32 291 нафар;
Туркия — 17 288 нафар;
БАА — 16 030 нафар;
Таиланд — 6 890 нафар;
Хитой — 6 117 нафар;
Миср — 4 585 нафар.
Шунингдек, 2026 йилнинг январ ойида жами 950 278 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 271,6 минг нафарга ёки 40 фоизга ошган.
Туристлар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:
Қирғиз Республикаси – 282 798 нафар;
Тожикистон – 244 373 нафар;
Қозоғистон – 207 858 нафар.
