Президент АҚШда қатор муҳим учрашувлар ўтказди
АҚШ савдо вазири Ховард Латник билан стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш муҳокама қилинди. Ўзбекистон Президенти АҚШ томонини Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашишга таклиф этди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга амалий ташрифи АҚШ савдо вазири Ховард Латник билан учрашувдан бошланди.
Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари, шунингдек, устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг асосий шерикларидан бири эканлиги мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми 1 миллиард доллардан ошди, мамлакатимиз бозорида АҚШнинг 340 га яқин компаниялари фаолият юритмоқда.
Энергетика, ўта муҳим минераллар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва бошқа соҳаларда йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Қиймати 35 миллиард доллар бўлган уч йиллик Иқтисодий ҳамкорлик дастури амал қилмоқда. Бугун ишбилармонлик тадбирлари доирасида бир қатор муҳим келишувлар имзоланиши кутилмоқда.
Устувор лойиҳаларни тизимли қўллаб-қувватлаш учун яқинда ташкил этилган Ишбилармонлик кенгашининг имкониятларидан фойдаланиш ва Инвестиция платформасини ишга тушириш зарурлиги таъкидланди.
Савдо муносабатларини ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон ҳудудлари билан тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Вашингтон шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик тадбирлари давомида Шавкат Мирзиёев АҚШ Экспорт-импорт банки президенти ва раиси Жон Йованович ҳамда Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Бэн Блэкни қабул қилди.
Ўтган йили Президент Доналд Трамп билан бўлиб ўтган музокаралар АҚШ ишбилармон доиралари билан савдо-инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга кучли туртки бергани таъкидланди.
Ишбилармонлик кенгаши фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва устувор лойиҳаларни тизимли илгари суриш учун Инвестиция платформасини ишга туширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Эксимбанк билан ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди. Йирик саноат ва инфратузилмавий лойиҳаларни молиялаштиришни кенгайтириш ҳамда юқори технологияли ускуналар етказиб беришни қўллаб-қувватлаш шулар жумласидан.
DFC раҳбарияти билан суҳбатда инвестициявий ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди. Корпорациянинг йирик миллий ва минтақавий лойиҳаларда иштирок этиш, молия бозори ва энергетика тармоғини ривожлантириш бўйича режалари қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистон Президенти АҚШ томонини Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишга таклиф қилди.
Учрашув якунида давлатимиз раҳбари ҳузурида ташриф давомида имзоланган Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида инвестиция платформасини ташкил этиш тўғрисидаги битим алмашилди.
Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга амалий ташрифи доирасидаги ишбилармонлик учрашувларининг навбатдагиси АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан бўлди.
Қўшма лойиҳалар доирасида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросимининг амалий натижалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатлари, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида барқарор суръатда ривожланиб бораётгани таъкидланди.
Ўзаро савдони кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишдаги муваффақиятлар мамнуният билан қайд этилди. Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард доллардан ошди.
Мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини якунига етказишга оид масалаларда амалий ҳамкорликни кучайтириш ва АҚШ томонидан ушбу жараёнларни янада қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Маҳсулотларни барқарор етказиб бериш, техник тартибга солиш ва рақамли савдога оид минтақавий ёндашувларни ишлаб чиқиш мақсадида Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим (TIFA) доирасида ҳамкорликни фаоллаштириш таклифи билдирилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти АҚШ савдо вакили Жеймисон Грирни жорий йилнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишга таклиф қилди.
Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида икки томонлама ҳужжатларни имзолашга бағишланган маросим ва қўшма лойиҳалар тақдимотида иштирок этди.
Тадбирда АҚШ ҳукумати ва молия институтлари вакиллари – савдо вакили Жеймисон Грир, Президентнинг махсус вакили Паоло Замполли, Эксимбанк президенти ва раиси Жон Йованович, АҚШ – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, шунингдек, “Traxys”, “Valmont Industries”, “Gulf Oil”, “Avigen Broiler Breeding Group”, “John Deere”, “BlackRock Financial Markets Advisory”, “Oppenheimer” ва бошқа етакчи компаниялар раҳбарлари иштирок этди.
Видеоалоқа орқали учрашувда Ўзбекистон ҳудудлари раҳбарлари ҳам қатнашди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида янги, амалий форматда ўтаётган ушбу учрашув бундан аввалги давра суҳбатининг мантиқий давоми ҳамда иқтисодий шериклик стратегик ишонч ва ўзаро манфаатдорлик руҳида юксак даражага кўтарилаётганининг ифодаси эканини таъкидлади.
– Бугунги кунда шериклар ишончли, қоидалар аниқ-равшан, ҳамкорлик эса узоқ муддатли бўлиши етакчи ўринга чиқмоқда. Биз Америка Қўшма Штатлари билан ҳамкорлигимизни айнан шу мантиқ асосида қурмоқдамиз, – деди Президентимиз.
Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг муҳим йўналишларига тўхталиб ўтилди.
Давлатимиз раҳбари иқтисодиёт Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликнинг асосий таянч нуқталаридан бири эканини таъкидлади.

Қўшма Штатлар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари қаторида ўта муҳим хомашё, нефть-кимё, энергетика, қишлоқ хўжалиги, паррандачилик ва бошқа тармоқлар кўрсатиб ўтилди. АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси ва Эксимбанкининг битимларга ҳамроҳлик қилишда доимий ҳамкорлар сифатидаги роли ортиб бораётгани алоҳида қайд этилди.
Қўшма Ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг салоҳиятидан фаол фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.
Ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш доирасида Ўзбекистон ҳудудлари раҳбарларининг АҚШнинг ҳамкор штатларига ташрифларини ташкил этиш топширилди.
Давлатимиз раҳбари ҳузурида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуриш, ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш, муҳим минералларни қазиб олиш ва етказиб бериш, паррандачилик кластерини ташкил этиш, агросаноат, молия бозорини ривожлантириш ҳамда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.