Хоразмда Муҳаммад ал-Хоразмий ҳайкали учун 25 млрд сўм ажратилади
Вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов тегишли фармойишни имзолади. Маблағ вилоят бюджетидан тақдим этилади.

Хоразмда ал-Хоразмий ҳайкали учун 25 млрд сўм ажратилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг 2026 йил 18 февралдаги фармойишида айтилади.
Унга кўра, ал-Хoразмий ҳайкалини ясаш, ўрнатиш ҳамда унинг атрофидаги хиёбонни ободонлаштириш ишларини молиялаштиришга 25 млрд сўм берилади. Мазкур ишлар учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2026 йил 1 январ ҳолатига кўра шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 25 миллиард сўм. Ўзбекистон Бадиий академиясига ўтказиб берилади.
Ушбу ҳужжат Президентнинг 2025 йил май ойида Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ қабул қилинган.
Лойиҳа ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Давлетов зиммасига юклатилди.
