platina.uz
Жаҳон

Ватикан Трампнинг “Тинчлик кенгаши”да иштирок этмайди

Дунёдаги энг кичик давлат раҳбарияти халқаро инқирозларни ҳал этишда асосий рол БМТга тегишли эканини айтган. 

Ватикан Трампнинг “Тинчлик кенгаши”да иштирок этмайди

Ватикан “Тинчлик кенгаши”да иштирок этмайди.

Дунёдаги энг кичик давлат бўлмиш Ватикан халқаро инқирозларни ҳал этишда асосий рол БМТга тегишли эканини таъкидлади.

Трамп раислик қилаётган ушбу кенгаш дастлаб Ғазодаги сулҳ жараёнини назорат қилиш ҳамда ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги урушдан кейин ҳудудни тиклашни мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этилган эди.

Бироқ кейинчалик унинг вазифалари кенгайтирилиб, турли халқаро можароларни ҳал этишга қаратилгани айтилмоқда. Бу эса АҚШ президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилотига муқобил тузилма яратмоқчи деган хавотирларни кучайтирди. Кенгашнинг илк йиғилиши 19 феврал кунига белгиланган.

Давлат котиби кардинал Петро Паролиннинг таъкидлашича, глобал миқёсдаги энг муҳим инқирозларни айнан БМТ бошқаради.

“Биз учун ҳал этилиши лозим бўлган айрим муҳим масалалар мавжуд,” деди у. “Халқаро даражада бундай инқирозли вазиятларни бошқариш аввало БМТ зиммасидадир. Биз қатъий туриб келаётган масалалардан бири ҳам шу.”

Трамп январ ойида Давосда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумида “Тинчлик кенгаши”ни эълон қилганидан буён камида 19 давлат унинг низомини имзолаган.

Доимий аъзолик учун мамлакатлардан 1 миллиард доллар миқдорида бадал тўлаш сўралгани билдирилган.

Айрим Ғарб давлатлари кенгашда иштирок этмаяпти. Ўзбекистон эса кенгаш таъсисчи давлатларидан саналади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid