platina.uz
Жамият

Тошкент вилоятида босқинчилик ва товламачилик содир этганлар қўлга олинди

Янгийўлда 2007 йил туғилган икки шахс бошқа фуқаронинг телефон аппарати, пул маблағлари ва банк картасини талон-тарож қилгани аниқланган. 

Тошкент вилоятида босқинчилик ва товламачилик содир этганлар қўлга олинди

Тошкент вилояти ИИББ томонидан Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарларида босқинчилик ҳамда товламачилик жиноятлари фош этилди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари қонун устуворлигини таъминлаш ва жиноятларнинг олдини олиш борасидаги ишларни давом эттирмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўлланган мурожаатномада қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш устувор вазифа сифатида белгилаб берилганди.

Ички ишлар органлари томонидан ҳудудларда профилактик рейдлар, тушунтириш ишлари ва тезкор тадбирлар мунтазам равишда ўтказилиб, жиноятларнинг барвақт олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Янгийўл туманида содир бўлган жиноят ишида 2007 йилда туғилган икки нафар шахс ярим тунда, 1996 йил туғилган фуқаронинг телефон аппарати, пул маблағлари ва банк картасини талон-тарож қилгани аниқланиб, ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Чирчиқ шаҳрида содир бўлган жиноят ишида эса 2004 йилда туғилган шахс таниш қизи билан биргаликда 20 ёшли бошқа бир қизни шахсий фото ва видеоматериалларини интернетга тарқатиш билан қўрқитиб, 500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.

Гумонланувчилар келишилган пулларни олаётган вақтда далилий ашё билан ушланди.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid