platina.uz
Сиёсат

Президент Буюк Британиянинг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича савдо вакилини қабул қилди

Суҳбат давомида энергетика, молия, геология, транспорт, кимё, фармацевтика, фан ва таълим соҳаларида янги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди. 

Президент Буюк Британиянинг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича савдо вакилини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17 феврал куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Буюк Британиянинг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича савдо вакили лорд Жон Олдердайсни қабул қилди.

Ўзбекистон билан Буюк Британия ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий соҳада янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Сиёсий мулоқот жадал ривожланаётгани, барча даражаларда алмашинувлар фаол давом этаётгани таъкидланди. Хавфсизлик соҳасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Кейинги 5 йилда товар айирбошлаш 2 баравар ошди. Лондон фонд биржасида Ўзбекистоннинг 15 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги суверен ва корпоратив облигациялари жойлаштирилди. Ўтган йили Қўшма иқтисодий қўмита механизми ишга тушди.

Британиялик ҳамкорлар билан биргаликда Президент мактаблари ташкил этилди ва учта қўшма университет муваффақиятли фаолият юритмоқда. Ўзбекистонга ташриф буюраётган британиялик сайёҳларнинг сони ортиб бормоқда.

Суҳбат давомида энергетика, молия, геология, транспорт, кимё, фармацевтика, фан ва таълим соҳаларида янги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, минтақавий ва глобал аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашув якунида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid