platina.uz
Жамият

ЖССТ полиомиелитга қарши янги вакцинани тасдиқлади

Полиомиелит ўткир шол касаллиги бўлиб, асаб тизими, айниқса, орқа мияни шикастлайди. 

ЖССТ полиомиелитга қарши янги вакцинани тасдиқлади

ЖССТ полиомиелитга қарши янги вакцинани тасдиқлади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти полиомиелитнинг 2-турига қарши янги вакцина(nOPV2)ни тасдиқлади.

Қайд этилишича, ушбу восита амалиётга киритилгач, мазкур касалликнинг авж олишини чеклаш мумкин бўлади.

ЖССТ маълумотларига кўра, оғизга томчи орқали қабул қилинадиган nOPV2 препарати амалда қўлланилаётган муқобилларига нисбатан юқори генетик барқарорлик ва самарадорликка эга. Янги эпидемиялар пайдо бўлиши хавфини камайтиради.

Шу маънода, янги вакцинадан фойдаланиш кўплаб мамлакатларни полиомиелитдан холи ҳудудларга айлантириш имконини беради.

ЖССТ маълумотларига кўра, вакцина ишлаб чиқиш ва ўз вақтида етказиб беришдаги ютуқлар ўз самарасини бермоқда. Ўтган йили Покистон ва Афғонистоннинг 24 та туманида ёввойи полиовируснинг 41 та ҳолати қайд этилган, 2024 йилда бу кўрсаткич 49 та туманда 99 тага тенг эди.

Полиомиелит ўткир шол касаллиги бўлиб, асаб тизими, айниқса, орқа мияни шикастлайди. Асосан 5 ёшгача бўлган болаларга бу вируснинг юқиш хавфи юқори ҳисобланади. Баъзан фалажлик ва ўлим ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid