Иордания Ўзбекистон билан ҳибсга олинганларни топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилди
Ҳужжат қирол Абдуллоҳ II ибн ал-Ҳусайннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган.

Иордания Сенати Ўзбекистон ҳукумати ва Иордания ҳукумати ўртасида ҳибсга олинганларни топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.
Ҳужжат 2025 йил 26 августда Самарқандда Иордания Ҳошимийлар Қироллиги қироли Абдуллоҳ II ибн ал-Ҳусайннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган.
Муқаддима ва 23 та моддадан иборат ушбу битим шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукмни ижро этиш мақсадида топшириш тартиби, асослари ва шартларини белгилайди.
Ҳужжатнинг кучга кириши икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жиноий ишларни тергов қилиш ва судга беришдаги самарадорлигини оширади, шунингдек, жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини мустаҳкамлаш орқали жазодан қочишнинг олдини олади.
