Тошкентда Howo юк машинаси уриб юборган курьер вафот этди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов давом этмоқда.

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар берди.
Воқеа 15 феврал куни соат 18:00 атрофида ТХАЙ-Чорбоғ кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. Howo юк машинаси ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган велосипеддаги 22 ёшли А.И.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида велосипед ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган. Маълумотларга кўра, у етказиб бериш хизматида ишлаган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузишнинг одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов давом этмоқда.
