Шавкат Мирзиёев Тинчлик кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этади
Йиғилиш жорий ҳафтада АҚШ пойтахтида бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев Вашингтонда Тинчлик кегашининг 1-йиғилишида иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканали дастурида маълум қилинди.
Тинчлик кегаши йиғилиши жорий ҳафтада АҚШ пойтахтида бўлиб ўтади.
Январ ойида Швейцарияда Шавкат Мирзиёев Доналд Трамп билан Тинчлик кенгаши битимини имзолаганди.
Ўзбекистон шу тариқа халқаро можароларни ҳал этишга қаратилган янги глобал ташаббуснинг асосчи иштирокчисига айланди.
