6,8 мингдан ошиқ фуқаронинг маълумотларини қўлга киритган шахс ушланди
У фирма орқали маиший техникаларнинг 80 фоизини тўлаб беришни ваъда қилиб, одамларни алдаган. Самарқандда эса шахсий видеони тарқатмаслик эвазига 500 доллар сўраганлар қўлга олинди.

Интернет тармоқларида айрим шахслар фуқароларга нисбатан фирибгарлик қилгани аниқланди.
Жумладан, фуқаро Нарпай тумани ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, Telegram мессенджери орқали номаълум профил эгаси томонидан унга шахсий видео юборилгани ва уни интернетга тарқатмаслик эвазига пул талаб қилинганини маълум қилган.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва техник тадбирлар натижасида, 2004 йилда туғилган икки нафар шахс Telegram мессенджерида бошқа бир шахс номи билан профил очиб, мазкур жиноятни содир этгани аниқланган.
Фуқародан 1 миллион сўм маблағни пластик карта орқали олган вақтда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ушбу шахслар қўлга олинган. Гумонланувчилардан бир дона Honor X9S ва бир дона iPhone 17 Pro Max русумли телефон аппарати ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, фарғоналик фуқарони чув тушириб, ундан 3,5 млн сўм ундирган шахс ушланди. У жабрланувчига фирма орқали маиший техниканинг 80 фоизини тўлаб беришни ваъда қилган.
У фирибгарлик орқали 6,8 мингдан ошиқ фуқаронинг маълумотларини қўлга киритган. Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Фуқароларга кредит олиб беришда ёрдам беришини айтиб алдаган шахс ҳам ушланди. У бу орқали навоийлик фуқарони 7 млн сўмни қўлга киритган.
Навоий ИИБ ўтказган тадбирда ушбу шахс Тошкентда қўлга олинди.
