platina.uz
Жамият

Истанбулда яна бир аёл ваҳшийларча ўлдирилгани маълум бўлди

Сайёра Эргашалиева марҳума Дурдона Ҳакимованинг яқин дугонаси бўлган. Гумонланувчилар ўз айбига иқрор бўлган, ҳужжатлар судга тақдим этилди. 

Истанбулда яна бир аёл ваҳшийларча ўлдирилгани маълум бўлди

Истанбулдаги бош консулхона С.Эргашалиеванинг вафоти юзасидан расмий муносабат берди.

Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, аввал Дурдона Ҳакимованинг ўлими билан боғлиқ ҳодисадан сўнг бедарак йўқолган деб топилган фуқаро - 1994 йилда Наманган вилоятида туғилган Эргашалиева Сайёранинг вафот этганлиги аниқланган.

Маълум қилинишича, Сайёра Эргашалиева марҳума Дурдона Ҳакимованинг яқин дугонаси бўлган.

Тергов жараёнида гумонланувчилар С.Эргашалива юзасидан кўрсатма беришдан бош тортганликлари қайд этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йил 22 январ куни марҳумалар ҳамда гумонланувчилар Истанбул шаҳрининг Фотиҳ туманида жойлашган ресторанлардан бирида биргаликда тушлик қилган. Учрашув давомида С.Эргашалиева ва Г.К. ўртасида келишмовчилик юзага келган. Тахминларга кўра, можаро С.Эргашалиеванинг Ўзбекистонга қайтиш нияти билан боғлиқ масалада келиб чиққан.

23 январ куни Т.Д. ва К.Г. ўзаро тил бириктириб С.Эргашалиевани аввал пичоқ билан ўлдириб, танани бир неча қисмларга бўлиб Фотиҳ туманидаги ахлат қутиларига ташлашган.

24 январ куни қотиллар С.Эргашалиеванинг телефонидан Д.Ҳакимовага СМС хабар юбориб уни ҳам чақириб, С.Эргашалиева сингари уни пичоқ тиқиб ўлдириб, танани бир нечта қисмларга бўлиб, Шишли туманидаги ахлат қутиларига ташлашган.

С.Эргашалиеванинг жасади топилганлиги ҳақида ОАВ да малумот тарқалди. Бироқ Истанбул Суд тиббий экспертизасига ҳозирча жасад олиб келинмади.

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси мазкур ҳолатни доимий назоратга олган бўлиб, Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш бўйича эҳтиёт чора қўлланилган ва улар айбига иқрор бўлишган, ҳужжатлар судга тақдим қилинган.

Қўшимча маълумотлар аниқлаштирилиши билан жамоатчилик хабардор қилинади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, январ ойида Истанбулда Дурдона Ҳакимованинг жасади топилганди. Ҳолат юзасидан икки ўзбекистонлик эркак ушланган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid