platina.uz
Жамият

"Энг инновацион ғоя" республика танлови ўтказилади

Танлов давлат олий таълим ташкилотларида ўтказилади ва ғолибларга 100 млн сўм грант берилади. 

"Энг инновацион ғоя" республика танлови ўтказилади

“Энг инновацион ғоя” республика танлови ўтказилади.

“Стартапларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс экотизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–59-сон, 11.02.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан босқичма-босқич ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 9–11-синф ўқувчилари учун ҳар ойда камида 2 маротаба стартап ғояларни яратишга ўргатувчи “Моҳирлик ва бизнес соати” тадбирлари ўтказилиши йўлга қўйилади

Қарорга кўра, 2026 йилдан ҳар йили стартап лойиҳага айлантириш салоҳияти юқори бўлган ғояларни аниқлаш бўйича “Энг инновацион ғоя” республика танлови ўтказилади.

- Танлов давлат олий таълим ташкилотларида ўтказилади ва ғолибларга 100 млн сўм грант берилади;

- республика босқичи 10 та йўналиш бўйича ўтказилади, мукофот жамғармаси Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 10 млрд сўм этиб белгиланади.

2026 йил 1 сентябрдан олий таълим ташкилотларида “Олийгоҳлар – стартаплар генератори” дастури амалга оширилади. Бунда:

- олий таълим ташкилотларида IT-парк ва венчур жамғармалар билан ҳамкорликда талабалар акселераторлари жорий этилади;

- талабалар учун нуфузли халқаро акселераторлар ва университетлар билан стажировка ва алмашинув дастурлари йўлга қўйилади;

- олий таълим ташкилотларига талабалар ва илмий ходимларнинг истиқболли стартап лойиҳаларига инкубация марказлари ва талабалар акселераторлари орқали ҳар бир лойиҳага 20 минг АҚШ долларигача эквивалентда ўз маблағларини инвестиция қилиш ҳуқуқи берилади;

- талабалар акселераторларида “стартап менежер” ва “стартап трекер” лавозимлари кўзда тутилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid