platina.uz
Жамият

Андижондаги нарколабораториядан 1 млн долларлик моддалар топилди

“Телеграм”даги наркодўкон кураторлари томонидан белгиланган жойларга қолдириб кетилган, синтетик гиёҳвандлик моддаларини тайёрлашда фойдаланиладиган катта миқдордаги перекурсорлар аниқланиб, кузатувга олинган.  

Андижондаги нарколабораториядан 1 млн долларлик моддалар топилди

Нарколабораториядан 1 млн долларлик гиёҳвандлик воситалари ва хом-ашёлар олинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бўйича бошқармалари ҳамда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида нарколабораторияларни аниқлаш ва фаолиятига чек қўйиш бўйича комплекс тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, “Телеграм” мессенжеридаги наркодўкон кураторлари томонидан белгиланган жойларга қолдириб кетилган, синтетик гиёҳвандлик моддаларини тайёрлашда фойдаланиладиган катта миқдордаги перекурсорлар аниқланиб, оператив кузатувга олинди.
Тезкор тадбир давомида ушбу перекурсорларни олиш учун келган вақтида Андижон шаҳрида яшовчи, 2002 й.т. икки нафар фуқаро қўлга олиниб, улар томонидан Андижон шаҳрининг “Боғишамол” маҳалласида нарколаборатория ташкил қилинганлиги аниқланди.

Натижада, ушбу манзилдан қора бозордаги умумий тахминий нархи 1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 26 кг “Мефедрон” синтетик наркотик моддаси ҳамда гиёҳвандлик воситалари тайёрлашда фойдаланиладиган прекурсорлар ва кимёвий моддалар, лаборатория жиҳозлари, 10-20 литр ҳажмли елим идишлар, контенерлар, респираторлар, резина қўлқоплар ва бошқа зарур анжомлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, қонунбузарлардан бири ушбу дала ҳовлини интернет наркодўкондаги куратори томонидан юборилган 15,8 минг АҚШ доллари эвазига ўз номига сотиб олиб, лабораторияни жиҳозлаш учун 5 минг АҚШ доллари сарфлаганлиги ҳамда жорий йилнинг январь ойида 11,7 кг “Мефедрон” наркотик моддасини тайёрлаб, куратори кўрсатмаси асосида, хуфиёна жойга жойлаштириб, унинг локациясини хўжайинига жўнатганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, мазкур шахслар томонидан Чирчиқ шаҳрида ижарага олинган омборга 400 литр прекурсорлар яшириб қўйилганлиги ҳам аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда, уларга нисбатан ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid