Тошкент шаҳар солиқ бошқармасига раҳбар тайинланди
Жаҳонгир Мирпўлатов тайинловга қадар Солиқ қўмитаси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш департаменти директори лавозимида фаолият юритган.

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи тайинланди.
Мирпўлатов Жаҳонгир Музаппарович Солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Жаҳонгир Мирпўлатов тайинловга қадар Солиқ қўмитаси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш департаменти директори лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 27 январда бўлиб ўтган йиғилишда Тошкент шаҳри солиқ идораларини танқид қилди. Натижада Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғи Юнусжон Насимжонов ишдан олинди.